top of page

Imom Buxoriy ilmiy-tadqiqot markazi

Муаллиф © Отабек Шукуров (Ушбу макола 2017 йил Инглиз ва Узбек тилларида нашр килинган еди. 2021 йил 15 чи Июлда Узбекистон Президенти Жаноб Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан Имом Бухорий Тадкикот маркази тарафидан уюштирилган анжуманида бу макола яна уламолар эътиборига хавола килинди ва яна нашр килиниши лозим топилди.) Манбаъ; Мотуриди Коллежи Журнали Укувчидан олдиндан узр сурайман, зеро менда факат кирил алфабети булгани учун каттик ва юмшок харфлар ажралмай колган. Хамда, мени Узбек тили билимим бошлангич туртинчи синф даражасидадир. Чунки туртинчи синфдан бошлаб рус мактабида укиганман.   Кириш Хаммага маълумки, улуг ватандошимиз Имом Бухорийнинг ''Сахих хадислар тупланмаси'' номи билан танилган асарлари Ахл Сунна олимларини эътиборини козонган. Хусусан бешинчи хижрий асрдан бошлаб бизни вактимизгача булган турт мазхаб уламолари бу асарга турли жихатдан хизмат килишган. Жумладан, Ханафий олимлардан Нажмуддин Ал-Насафий (537 Хижрий), Мугултой бин Килич (792Хижрий), Бадруддин Ал-Айний (855 Хижрий), молики олимлардан Ибн Баттол Ал-Куртубий (449 Хижрий), Кози Ибн Арабий (543 Хижрий), Шофий олимлардан Ибн Дубаисий Ал-Воситий (637 Хижрий), Шарафуддин Нававий, Ибн Хажар Ал-Аскаллоний, Ханбали олимлардан Ибн Ражаб, Али бин Хусайн Ал-Мавсилий (837 Хижрий), ва бошкалар Сахих Бухорий асарига шарх ёзганлар. Бу шарх китобларини туксон фоизидан купроги хануз кулёзма холида дунё кутубхоналарида сакланаётган булсада баъзиси бир неча марта чоп килинган ва олиму талабалар тарафидан кучли ахаммият билан укилмокда. Имом Бухорий асосан ''Сахих хадислар тупланмаси'' асари билан танилган булсада лекин бу китобдан ташкари бир канча машхур илмий ишлари бор. Жумладан, Хадисга оид ''Ал-Адаб Ал-Муфрад'' (Одобга тегишлик хадислар ажратмаси), Хадис ровийлари биографиясига оид ''Катта Тарих'', ''Кичик Тарих'', Теологияга тегишлик ''Бандалар амаллари яратилганлиги'', Фикхга оид ''Номозда кул кутариш'' ва бошка асарларни хам яратганлар. Бу камтарона маколада ''Сахих Бухорий'' китобига тегишлик бир мухим мавзу тугрисида бахс юритмокчиман. Бу мавзу куйдаги саволларни уз ичига олади: - ''Сахих Бухорий'' асари кай холда Имом Бухорий тарафларидан ёзилган - Имом Бухорий шогирдлари тарафидан сакланган энг машхур нусхалар - Тарих узра бу китоб узгариши ва шаклланиши ва нихоий шакли - Хозирги чоп килинган нусхалар Умид киламанки бу макола Узбек укувчига озгина булсада янги маълумот беради ва тааммул учун хали очилмаган ешикга йул курсатади.   ''Сахих Бухорий''ни Имом Бухорий замонидаги холати Имом Бухорий хаёт пайтларида ''Сахих'' асарларини бир канча вакт ичида ёзиб такоммиллаштириша харакат килганлар. Шу мукаммаллаштириш мобайнида бу китобни бир неча марта хадис илми талабаларига имло хам килганлар. Имом Бухорий уз китобларини вактлари булганда ва фурсат муносиб булганда бир неча марта саралаб (яъни унга лозим курилган хадисни кушиб ва ундаги но муносиб хадисларни олиб ташлаб) борганлар. Шу сабабдан у кишидан хаётликларида бевосита шогирдлари кучирган нусхаларини уртасидага баъзи гайри мутабакалар пайдо булди. Мисол учун Бухорини энг машхур шогирдлари булмиш Имом Хаммод бин Шокир Ал-Насафи, Кози Иброхим бин Маъкил Ал-Насафи ва Имом Абу Абдуллох Ал-Фарабрий. Уларни нусхаларида бир канча узгаришлар бор. Аникроги, Иброхим бин Маъкилни нусхасидаги хадисларни сони Хаммодни нусхасидагидан юзта хадисга камрокдир. Хаммодни нусхаси эса Фарабрини нусхасидан икки юзта хадисга камрок. Демак, Фирабрийни нусхаси билан Иброхимни нусхасини уртасида уч юзта хадис бор йуклигида фаркланади (Суютий, Ж 1, Б 109). Буни сабаби, юкорида зикр килиб утганимиздагидек, Имом Бухорий асарларини хаётлари вактида саралаб, узгаритиб борганлар. Бухорий бобомизни хаётларида бир неча марта туфонли кунлар утганлиги сабабиданми, ёки бошка сабабданми узларини енг асосий китоблари булмиш ''Сахих'' асарларини устидан бошидан охиригача ишлашни имкони булмаган. Минг афсуслар билан айтамизки бу асарни тамомлашдан олдин у киши вафот етадилар ва асарларини мусвадда холатида колдириб кетганлар (Аскаллони, 2001, Ж 1, Б 93). Мусвадда деганимиз, ибтидоий холат деганимиз булади. Китобни нихоий шаклига келтира олмаганликлари сабабидан бу китобни бир канча бир бирига тугри келмаидиган нусхарали вужудга келган. Яна хам ачинарлироги шундаки бу улуг асар Имом Бухорийни бевосита шогирдлари тарафидан тамомланмаган. Хозири замондаги ''Сахих Бухорий'' номи билан танилган асар бир неча марта ишлов остидан утиб тагйир еган. Бизни замонимиздаги ''Сахих Бухорий''ни нихоий шаклини сохиби ким эканлигини билмок истасак куйдаги тафсилотларга бир тааммул билан куз ташлайлик; 1. Юкорида зикр килган ''Сахих Бухорий''ни учта нусхасидан ташкари яна бошка нусхалари булган булишлик эхтимоли бор, лекин бизга бу нарса маълум эмасдир. 2. Уша уч нусхани ичидан энг машхур булиб таркалгани Фарабрийни нусхасидир. Бир нарса бизга маълумки, Фарабрий узини устози Бухорийни мусваддасини олиб унга бир канча узгартиришлар киритган (Аскаллони, 2001, Ж 1, Б 10). Демак, Имом Бухорийни мусваддаларига биринчи ишловни Фирабрий берганлар. Аммо Фирабрий хам бу китобни тамомламаганлар, зеро у кишидан кейин у кишини шогирдлари яна бир неча таъдилотлар киритишган. 3. Фирабрийдан сунг у кишини шогирдлари Абу Исхок Ал-Балхий Ал-Мустамлий яна узгариш киритганлар. У киши дедилар; ''Мен Фирабрийни карамларида булган Бухорийни ''Сахих'' асарларини кучириб олдим. Карасам, бир канча жойлари буш колдирилган экан. Мисол учун бобни номи ёзилиб хадис зикр килинмаган, ёки хадис зикр килиниб унга боб номи берилмаган... Мен шуларни хаммасини тулдириб кушиб чикдим''(Аскаллони, 2001, Ж 1, Б 10). Демак бундан хулоса шуки, Мустамлий вактигача ''Сахих Бухорий'' асари тамомланмаган холда булган. Энди бир савол тугилади; Мустамлий бу асарни тамомлаганми? Бошкача килиб айтганда; Бизни токчамизда турган ''Сахих Бухорий'' китоби Мустамлийни кули билан ёзилган нусхага тугри келадими йукми? Бу саволга кейинги параграфда жавоб берамиз. 4. Фарабрийни кул ёзма нусхаларидан у кишини турт шогирдлари кучибириб олишган. Улар булса; Абу Исхок Мустамли, Абу Мухаммад, Абу Хайсам ва Абу Зайдлардир. Уларни хаммаси устозларини ''Сахих Бухорий'' асараини яккаю ягона нусхасидан кучирган булсаларда бу турт нусхани уртасида бир канча ихтилофлар бордир (Божий, Ж 1, Б 287). Бу ихтилофлар хадислардаги баъзи гаплар, бобларни номлари, хадисларни бор йуклиги ва уларни кайси бобда зикр килинганлигидадир. Олимлар бу ихтилофлар не сабабдан вужудга келганлиги тугрисида узларини фикрларини билдирганлар. Чунончи, Испанияда 1013 мелодий йилида таваллуд топган Молики мазхабидаги машхур олим Имом Божийнинг айтишига караганда Фарабрийни нусхаси бир бирига богланмаган когозларга ёзилганлиги учун бу ихтилофлар пайдо булди дейди (Божий, Ж 1, Б 287). Бу талкин хадисларни урни узгарганлигини сабабини тушунтириб берсада, хадисдаги гаплар бир бирига ухшамаслигини сабабини тушинтириб бера олмайди. Мисрда 1447 мелодий йилда таваллуд топган Шофеи олими Шахобиддин Касталлоний юкоридаги талкинни катъан инкор килган ва мусваддадаги ихтилофларни илмий кийматини эътибордан тушириб колдирган (Касталлони, Ж 1, Б 24). Юкорида зикр килганга биноан биз биламизкий, бизни кулимизда булган ''Сахих Бухорий'' китоби муаллифни шогирди булмиш Фарабрийни нусхаси эмас. Агар Имом Бухорийни турт невара шогирдлари баъзи ихтилофлар билан турт хил нусха килиб кучириб олишган булса унда бир савол тугилади; Бизни замонда Сахих Бухорий номи билан танилган китоб бу турт нусхадан кайси бири? Маколани укишда давом этинг... 5. Имом Бухорийни невара шогирларидан сунг хам носихлар томонидан бир неча таъдилотлар киритилган. Бу таъдилоту узгартиришларни баъзисини 577 Хижрий санада Покистонни Лахор шахрида таваллуд топган Араб тили ва адабиёти мутахассиси булмиш Ханафий олим Абу Фадаил Ал-Согоний баён килиб кетган (Аскаллони, 2001, Ж 1, Б 272). Баъзиларини Ибн Хажар Аскаллони кайд килиб утиб кетган (мисол учун; Аскаллони, 2001, Ж 6, Б 93). Бу икки олим носихлар тарафидан йул куйилган хатолару таъдилотларни баъзисини зикр килиб кетган булсада хаммасини топ билишни иложи булмаслиги мумкин. Нахот, ''Сахих Бухорий'' асарни носихлар тамомлаган булса? Давомини укинг... 6. Имом Ибн Хажар хам узини замонида уз тушунчасига биноан бу асарни нихоий шаклини беришга харакат килган (Аскаллони, 2001, Ж 14, Б 11). Уни айтиши буйича, у узини замонидаги ''Сахих Бухорий'' китобини энг ишончли нусхаларини олиб бир бирига таккослаб узини тушунчасига кайсиси маъкул келган булса ушани олиб бу китобни кайтадан ёзган (ibid). Ибн Хажар шофей мазхабига муносиб олим булсада у кишини хадис фанидаги пешкадамлигида хеч шубха йук. Аммо шундок булсада яна иккита савол колади; Биринчиси; Имом Бухорий бобомиз бу Сахих асарини бошлаганларида у кишини онгларида бу китоб тамомланганда кандай булишини тасаввур килганлар. Шу Ибн Хажар ёзган нусха, уша Имом Бухорийни онгларидаги нусхага мутобикми, йукми? Буни Танги Таолодан бошка хеч ким билмайди. Иккинчиси; Ибн Хажар колдириб кетган нусхалари бизни токчамизда турган нусха билан бир хилми, йукми? Бу саволга жавоб бериш кийин эмас. Ибн Хажар 1449 мелодда вафот килган булса, хозир карийб 600 йил утди. Бу замонни ичида бу китоб юзлаб марталар кайта-кайта кучирилган. Носихлар инсон булгани боисидан албатта хато килади ва баъзи гапларни балки сатрларни тушириб колдиради. Яна мухим масъала борки, типография эгалари асосан тижорий услубда фикр юритишади. Шунинг учун улар китобни тахкикий ва илмий тарафига эмас балки уни тижорий жихатига ахаммият беришади. Уни устига бу китоб таржима килинганда, таржимон хам узини тушунчасини арзу идрож килади. Демак хулоса шулкий, Имом Бухорийдан канча замонда узоклашган булсак у кишини асарларига шунча тагйир киритилади. Умид киламанкий, бизни замонда шу вактни анча мунчасини кискартириб бу асарни тозарогини топиб чоп килинади. Мени умидимга куч берадиган нарса шулки, хозирги юрт бошимиз бизни кадриятларимизни улуглаб илму-маърифатга куп ургу бермокдалар. Умидим шулки, Имом Бухорийни меросларини урганиб тахкик киладиган бир гурух ёш мутахассислар ташкил топган хайъат иншо килинади ва уларга лозим булган хамма китоблару кул ёзмалар хозир килинади. Зероки шу ишимиз билан Имом Бухорий бобомиз бошлаб куйиб аммо якунлашга вактлари булмаган ишларини у кишини неваралари тамомлайдилар.   Масдарлар - Аскаллони, Ахмад бин Али бин Хажар (1449 Мелодда вафот этган), Фатх ал-Бори Шарх Сахих ал-Бухарий, 2001 йилда чоп этилган, Рияд, Саудия Араб Мамлакати (https://waqfeya.com/book.php?bid=540) - Суютий, Жалолуддин Абу Фадл Абдуррахмон бин Камолиддин (1505 мелодда вафот этган), Тадриб Ал-Рови Шарх Такриб, 1415 Хижрий (1994 Мелодий) санада Ал-Кавсар типографиясида чоп килинган, Байрут,Ливан (https://ia802304.us.archive.org/20/items/waq21470/21470.pdf) - Касталлоний, Шахобиддин Ахмад бин Мухаммад (1517 мелодда вафот этган), Иршод ал-Сорий Шарх Сахих ал-Бухорий, 1323 Хижрий (1905 Мелодий) санада Матбаъа Амирийя типографиясида чоп килинган, Булок, Кохира, Миср (https://archive.org/details/waq2255) - Божий, Сулаймон бин Халаф (1081 Мелодий санада вафот этган), Таъдил ва ал-Тажрих Лиман Харража лаху ал-Бухарий Фи ал-Жамеъ ал-Сахих, Мароккаш Вакф Визорати тарафидан чоп килинган (https://ia802605.us.archive.org/35/items/waq43144/43144.pdf)       Манбаъ Мотуриди Коллежи Журнали (https://www.maturidi.co.uk/l/sakhikh-bukhorij-va-uni-nuskhalari/)

Imom Buxoriy ilmiy-tadqiqot markazi
bottom of page